Everything.kz

Ота улуғ дуоси билан,

Ота улуғ дуоси билан,
Ота улуғ дуоси билан, Эр басавлат вафоси билан. Азаллардан қутлуғ элимда Аёл гўзал ҳаёси билан! Эртаю кеч завжига муштоқ, Қалби бирла ёрига ўртоқ. Нияти ҳам рўмолидек оқ, Аёл гўзал ҳаёси билан! Бегона кўз кўролмас кўзин, Тинглаёлмас нозланган сўзин, Ой уялар беркитса юзин, Аёл гўзал ҳаёси билан! Гул остидан аста қарашар, Сочларин ҳам уйда тарашар. Эр зотига қўрслик ярашар, Аёл гўзал ҳаёси билан! Жим интилгай муҳаббат сари, Қизиқтирмас дунёнинг зари. Товланмагай товус сингари, Аёл гўзал ҳаёси билан! Содиқ қолган садоқатгача, Дил истаган латофатгача, Тонг ёришмас қиёматгача Аёл гўзал ҳаёси билан!
Эта статья была автоматически добавлена из сообщества ✿MehriboniM✿ (Ўзбекона фикрлар-Узбекские мысли)